17 Май 2023 йил 369

Фарғона шаҳрида савдо дўкондан 51.000.000 сўмлик телефон аппаратларини ўғирлаган шахс қўлга тушди

Фарғона шаҳар. Фуқаро Х.Д ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилниг 07 январь кунидан 08 январь кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, Юксалиш кўчасида жойлашган савдо дўконига ғайриқонуний равишда кириб нархи 51.000.000 сўмлик
ҳар-хил русумдаги телефон аппаратларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари билан (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни М.К содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech