Фарғона шаҳрида савдо дўкондан 2 дона соатни ўғирлаган аёл фош бўлди
Фарғона шаҳар.Фуқаро Ў.Н ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 29 октябрь кунидан 30 октябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс Деҳқонлар кўчасида жойлашган савдо дўконига ғайриқонуний равишда кириб, савдо дўконидан нархи 500.000 сўмлик 2 дона соатини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган М.Ш исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, далилий ашё билан ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати