28 Феврал 2022 йил 518

Фарғона шаҳрида сандиқ ичидан 73.800.000 сўм пуллари ва 2.000 АҚШ долларини ўғирлаган аёл фош бўлди

 

Фарғона шаҳри. 2021 йилнинг 31 декабрь куни Юқори Киргули кўчасида яшовчи К.Д ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг 28 декабрь кунидан 31 декабрь кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасида бўлган сандиқ ичида бўлган 73.800.000 сўм пуллари ва 2.000 АҚШ долларини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “в” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.Н исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

 
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech