8 Апрел 2022 йил
933
Фарғона шаҳрида қизил симоб моддасини олиб беришни ваъда қилган шахс қўлга тушди
Фарғона шаҳри.2022 йилнинг январь ойида К.Н Ал.Фарғоний кўчасида фуқаро У.О.ни ишончига кириб, арзон нархда қизил симоб моддасини олиб беришини айтиб, 15.000 АҚШ долларини олиб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати