9 Октябр 2021 йил 365

Фарғона шаҳрида қаровсиз қолган уяли телефон аппаратини ўғирлаган шахслар қўлга тушди

Фарғона шаҳри. 05 октябрь куни фуқаро А.Р ИИБга мурожаат қилиб, унда 04 октябрь куни номаълум шахс А.Яссавий кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган бинонинг деразасида қаровсиз қолдирилган “Red Mi A-7” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.С., М.С. ва А.А.лар содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech