24 Декабр 2021 йил 388

Фарғона шаҳрида қаровсиз қолдирилган велосипедларни ўғирлаган шахс аниқланди

 

Фарғона шаҳри. 14 декабрь куни А.Навоий шох кўчасида яшовчи М.Д исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс А.Навоий шох кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг ер тўласида қаровсиз қолдирилган фарзандларига тегишли бўлган нархи 2.000.000 сўмлик икки дона болалар велосипедларини яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.А содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech