8 Ноябр 2021 йил 390

Фарғона шаҳрида қаровсиз қолдирилган телефон аппаратини ўғирлаган шахс қўлга тушди

Фарғона шаҳри. 30 октябрь куни Қува туманида яшовчи Ш.Р. ИИБга мурожаат қилиб, унда 28 октябрь куни номаълум шахс унинг Фарғона шаҳар, “Давлат хизматлари маркази” биносида стол устида қаровсиз қолдирган нархи 1.800.000 сўмлик “Samsung А30” русумли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Қ.М. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

 

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech