Фарғона шаҳрида қаровсиз қолдирилган автомашина салонидан пулларни ўғирлаган шахс фош бўлди
Фарғона шаҳар. Фуқаро Т.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 18 январь куни номаълум шахс А.Навоий кўчасида жойлашган мактаб олдида қаровсиз қолдирилган “Nexia-3” русумли автомашинаси салонидан 10.000.000 сўм миқдоридаги пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Ў.У исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати