14 Июн 2023 йил 408

Фарғона шаҳрида пулларини айрибошламоқчи бўлган фуқаро пулларига алданди

Фарғона шаҳар. 2023 йилнинг 10 май куни Ш.Ш шаҳар марказида жойлашган кафе олдида, М.С.нинг ишончига кириб, 100 АҚШ долларини 1.150.000 ўзбек сўмига айрибошлаб беришини ваъда қилиб, пулларини олиб, 650.000 сўм пул маблағларини бериб, ушбу пуллар 1.150.000 сўм эканлигини айтиб, 500.000 сўмини ўзида олиб қолиб, фирибгарлик йўли билан пулларини қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech