Фарғона шаҳрида пластик карта ҳисобига алдов йўли билан пул тушириб олган шахс аниқланди
Фарғона шаҳри. 2021 йилнинг 03 декабрь куни Н.О исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 02 ноябрь куни номаълум шахс ишончига кириб, ижарага уй топиб бериши айтиб, банк пластик картасига 400.000 сўм пулларини ўтказдириб олиб, алдов йўли билан пулларни қўлга кириганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.А содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати