27 Март 2023 йил 355

Фарғона шаҳрида пластик картадан 15.288.000 сўм пулларни ўғирлаган шахс қўлга тушди

Фарғона шаҳар. С.Д исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 30 декабрь куни, номаълум шахс тегишли банк томонидан берилган пластик картасига компьютер тизими орқали рухсатсиз кириб, жабрланувчига сездирмасдан пластик картаси ҳисобида бўлган 15.288.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб ечиб олганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган С.Б ва Т.О.лар содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech