22 Июн 2023 йил 212

Фарғона шаҳрида пластик карта ҳисобида бўлган пулларни алдов йўли билан ечиб олган шахс қўлга тушди

Фарғона шаҳар. М.С исмли аёл ИИбга мурожаат қилиб, унда 2023 йил 01 январь номаълум шахс ижтимоий тармоғидаги телеграм канали орқали арзон аёллар кийим-кечагини сотишини айтиб тегишли банк томонидан берилган пластик картасининг хос рақамини қўлга киритиб, пластик картаси ҳисобида бўлган 800.000 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан ечиб олганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Н.Д исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech