10 Июн 2023 йил
424
Фарғона шаҳрида пайнет шахобчаси сейфидан 31.462.000 сўм пулларни ўғирлаган шахс қўлга тушди
Фарғона шаҳар. Фуқаро Т.Э ИИБга мурожаат қилиб, 2023 йилнинг 25 апрель кунидан 25 май кунигача бўлган вақт оралиғида, номаълум шахс С.Темур кўчасида жойлашган пайнет шахобчасидаги сейфидан 31.462.000 сўм пулларни яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни М.К содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати