18 Январ 2023 йил 434

Фарғона шаҳрида озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиб, савдогарга 100 АҚШ доллари миқдоридаги қалбаки сувинер пулни бериб алдаган шахс аниқланди

Фарғона шаҳар. Фуқаро Т.Д ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 29 декабрь куни номаълум шахс Ором кўчасида жойлашган савдо дўконига келиб, унинг ишончига кириб, умумий нархи 1.700.000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиб, унга 100 АҚШ доллари миқдоридаги қалбаки сувинер пулни бериб, уни савдо ишларини билан чалғиганидан фойдаланиб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Н.Д содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech