4 Июл 2022 йил 459

Фарғона шаҳрида ўзини шубхали тутган шахснинг ёнидан гиёҳвандлик моддаси топилди

Фарғона шаҳар.2022 йилнинг 24 июнь куни Фарғона вилояти ИИБ ППХ 1-батальон ходимлари шаҳар марказида тунги хизматни олиб бораётган вақтда ўзини шубхали тутган И.А.ни ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда эгнидаги шимини чап чўнтагида 1 дона рангсиз целофон пакетда “марихуана” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech