Фарғона шаҳрида ўз ҳисоб рақамига алдов йўли билан 10.700.000 сўм пулларни ўтказиб олган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Фарғона шаҳар.Фуқаро У.О ИИБга мурожаат қилиб, унда 05 декабрь куни 2021 йилнинг 16 ноябрь куни номаълум шахс Фаробий кўчасида жойлашган савдо дўконида ишончига кириб, уни ҳисоб рақамига пул ўтказиб берса унга нақд пул беришини айтиб, ўзининг ҳисоб рақамига 10.700.000 сўм пулларни ўтказиб олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан пулни қўлга киритганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида, ушбу жиноятни А.Р содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати