21 Июл 2022 йил 387

Фарғона шаҳрида ошхонага ўғирликка тушган шахс қўлга тушди

Фарғона шаҳар.Фуқаро Д.М ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 04 июль куни номаълум шахс шаҳарда жойлашган ошхонаси кириш йўлагида қаровсиз қолган 2 дона музлатгич ва 1 дона мусиқа аппаратини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни Т.С содир этганлиги аниқланиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech