18 Феврал 2023 йил 397

Фарғона шаҳрида “оғуфуруш” қўлга тушди

Фарғона шаҳар. 2023 йилнинг 14 февраль куни, шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Н.А Ал-Хоразмий кўчасида, 300.000 сўм эвазига 10 дона “Трамадол ланнахер” номли гиёҳвандлик дори воситасини сотган вақтида далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech