11 Апрел 2022 йил 422

Фарғона шаҳрида оғуфуруш қўлга олинди

Фарғона шаҳри. 2022 йилнинг 6 апрель куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ ҳамда 4-сон ИИБ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда Қувасой кўчасида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Б.У. 650.000 сўм эвазига “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотган вақтида холислар иштирокида далилий ашё билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-модда 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланди.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech