15 Июн 2023 йил 1035

Фарғона шаҳрида “оғуфуруш” гиёҳвандлик моддаларини сотаётган вақтда қўлга тушди

Фарғона шаҳар. 2023 йилнинг 08 июнь куни ВИИБ ЖҚБ ва шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Беш-бола маҳалла ҳудудида яшовчи У.У Шодиёна маҳалла ҳудудидаги Аэропорт кўчасида жойлашган ошхона олдида, 10.000 АҚШ доллар эвазига 1.072,57 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддаларини сотган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech