Фарғона шаҳрида оғуфуруш аёл қўлга тушди
Фарғона шаҳар. 2023 йилнинг 08 март куни ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Исмоилова кўчасида яшовчи Р.Ё исмли аёл яшаш хонадонида тўрт бўлак “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотган вақтида далилий ашё билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати