2 Август 2023 йил
434
Фарғона шаҳрида “Оғу” сақлаган шахс аниқланди
Фарғона шаҳар. 2023 йилнинг 19 июль куни, Фарғона вилояти ИИБ ППХ 3-гуруҳ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, савдо дўкони олдида ўзини шубхали тарзда тутган М.М.нинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида, “Гашиш” гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётгани аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати