Фарғона шаҳрида ўғирлик жиноятини содир қилган шахс қўлга тушди
Фарғона шаҳри. 2021 йилнинг 24 июль куни Ғаллакон кўчасида яшовчи фуқаро Ж.Р ИИБга мурожаат қилиб, унда 23 июль кунидан 24-июль кунига ўтар кечаси номаълум шахс яшаш хонадони меҳмонхонасидаги шкаф устида турган нархи 1.350.000 сўмлик тилла узугини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни О.А содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати