Фарғона шаҳрида ўғирлик жиноятини содир этган аёл фош бўлди
Фарғона шаҳри 19 февраль куни Ш.Рашидов кўчасида яшовчи С.Ё ИИБга мурожаат қилиб, унда 10 февраль куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадонида бўлган 2.000.000 сўмлик кийим-кечакларни ва 200 АҚШ долларини яширин равишда ўғирлаб кетганлигини маълум қилинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Х.М исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати