Фарғона шаҳрида “Nexia-3” ва “Gentra” автомашиналарини сотиб олиб пулларини бермай бошқа фуқароларга пуллаб юборган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Фарғона шаҳри. 2022 йилнинг 2 февраль куни К.Н ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг март ойларида номаълум шахс унинг ишончига кириб, “Nexia-3” ва “Gentra” русумли автомашиналарини 19.300 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, автомашиналарни олиб кетиб, берган ваъдасини бажарамасдан алдов йўли билан қўлга киритган автомашиналарни бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.Н содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати