Фарғона шаҳрида “Nexia-3” русумли автомашина олиб беришлигини айтиб, фуқарони алдаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Фарғона шаҳри. 10 октябрь куни фуқаро Л.Р ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йил 05 июль куни номаълум шахс арзон нархда “Nexia-3” русумли автомашина олиб беришлигини айтиб уни ишончига кириб ундан жами 1.300 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.А содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати