24 Апрел 2023 йил 364

Фарғона шаҳрида “Matiz” русумли автомашина салонидан 6.000.000 сўмлик янги оёқ кийимларни ўғирлаган аёл қўлга тушди

Фарғона шаҳар. Нефтчилар кўчасида яшовчи фуқаро И.Ҳ ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 07 апрель куни номаълум шахс яшаш хонадони олдида қаровсиз қолдирилган “Matiz” русумли автомашинаси салонидан янги жами нархи 6.000.000 сўмлик оёқ кийимларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни К.Ш исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech