10 Май 2022 йил 452

Фарғона шаҳрида “марихуана” сақлаган шахс қўлга олинди

Фарғона шаҳар.2 май куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҲПБ профилактика инспектори томонидан тунги хизмат олиб борилаётган вақтда Саноат кўчасидан маст ҳолда ўтиб кетаётган М.А ўзини шубхали тутганлиги сабабли тўхтатилиб холислар иштирокида текширилганда шимини чўнтагидан бир бўлак “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech