Фарғона шаҳрида “марихуана” сақлаган шахс аниқланди
Фарғона шаҳар.2022 йилнинг 29 сентябрь куни шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, М.Ш.га тегишли бўлган Фарғона кўчасида жойлашган омборхона холислар иштирокида кўздан кечирилганда, омборхонада сумка ичида марихуана гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати