4 Декабр 2021 йил 411

Фарғона шаҳрида «марихуана» гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс қўлга тушди

4 ноябрь куни вилоят ИИБ ППХваЖТСБ 1-батальон ходимлари А.Қодирий кўчаси 16-сонли кўп қаватли уй олдида турган Г.С. ёнини холислар иштирокида кўздан кечирганда эгнидаги кийимида «марихуана» моддани сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech