7 Январ 2023 йил
364
Фарғона шаҳрида марихуана гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс аниқланди
Фарғона шаҳар.2023 йил 03 январь куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Ёрмадўст маҳалла ҳудудида яшовчи Ш.И ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда чўнтагидан марихуана гиёҳвандлик моддасини қонунга хилоф равишда сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши ўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати