Фарғона шаҳрида кредит олиб беришни ваъда қилиб фуқарони номига ҳужжат расмийлаштириб банкдан 30.000.000 сўм кредит пулларни алдаб қўлга киритган шахс қамоққа олинди
Фарғона шаҳри. 13 декабрь куни фуқаро Т.И ИИБга мурожаат қилиб, унда 2019 йилнинг июль ойида номаълум шахс ишончига кириб унга тегишли банкдан кредит олиб беришини айтиб уни номига, барча ҳужжатларни расмийлаштириб банкдан 30.000.000 сўм кредит пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан пулларни қўлга киритганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.К содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати