Фарғона шаҳрида кредит олиб беришни ваъда қилиб фуқарони 2.400 АҚШ долларини қўлга киритган шахга жиноят иши қўзғатилди
Фарғона шаҳри. 17 октябрь куни фуқаро Ж.Б ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг сентябрь ойида номаълум шахс Б.Марғилоний кўчасида жойлашган банк олдида ишончига кириб, ушбу банкдан кредит олиб бериши ва сарф ҳаражатлари учун 2.400 АҚШ доллари кераклигини айтиб, пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ю.У содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати