17 Феврал 2023 йил
353
Фарғона шаҳрида клиникада фуқаронинг сумкасидан 100 АҚШ доллар пулларни ўғирлаган аёл қўлга тушди
Фарғона шаҳар. Фуқаро А.Д ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 01 февраль куни номаълум шахс С.Ахмад кўчасида жойлашган клиника ётоқхонасида қаровсиз қолган сумкасида бўлган жами 100 АҚШ долларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни О.С исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати