29 Август 2022 йил 360

Фарғона шаҳрида карчер ўғирлаган шахс фош бўлди

Фарғона шаҳар.01 август куни Х.О ИИБга мурожаат қилиб, унда номаълум шахс Янги Замон кўчасида жойлашган автомашиналарни ювиш шахобчасида қаровсиз қолдирган нархи 400 АҚШ долларлик карчерини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фарғона вилояти ИИО ФМБ 2-сон ИИБ ЖҚГ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни А.А содир этганлиги аниқланиб, ундан жабрланувчи Х.О.га тегишли бўлган “карчер” ашёвий далил тариқасида олинган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech