Фарғона шаҳрида кафедан газ плитаси ва кондсионер ўғирлаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Фарғона шаҳар.Фуқаро А.С ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 31 май куни номаълум шахс Янги аср кўчасида жойлашган кафесига девор ошиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, кафеда бўлган нархи 3.000.000 сўмлик газ плитаси ва кондсионерни яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни Б.Э содир этганлиги аниқланиб, ундан жабрланувчи тегишли бўлган газ плитаси далилий ашё тариқасида олиниб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати