Фарғона шаҳрида “iPhone-8” русумли уяли телефон апаратини сотиб олиб пулларини бермай алдаган шахс жавобгарликка тортилди
Фарғона шаҳри. 15 декабрь куни О.Н ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг 05 декабрь куни номаълум шахс ишончига кириб, сотмоқчи бўлган “Айфон-8” русумли телефон апаратини 320 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, пулларини ўн кун муддатда беришини айтиб, уяли телефон аппаратини олиб кетиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан уяли телефон аппаратини қўлга киритганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.А содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати