29 Январ 2022 йил 600

Фарғона шаҳрида "Интернетда ўйналадиган таваккалчиликка асосланадиган ўйин" орқали 30.000.000 сўм пулларига алданган аёл ИИБга мурожаат қилди

Фарғона шаҳри. 2020 йилнинг 30 декабрь А.Г исмли аёл исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 28 декабрь куни номаълум шахс интернет ижтимоий тармоғи орқали танишиб, ишончини суистеъмол қилиш орқали "Интернетда ўйналадиган таваккалчиликка асосланадиган ўйин" учун 30.000.000 сўм пулларини тушуриб олиб, алдов йўли билан пулларини қўлга киритганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Т.И содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech