Фарғона шаҳрида ижтимоий тармоқ орқали тилло тақинчоқлар сотиб олмоқчи бўлган аёл фирибгарга алданди
Фарғона шаҳар.И.А исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 29 декабрь куни номаълум шахс телеграмм ижтимоий тармоғидаги тегишли номли профиль эгаси у билан танишиб, тилло тақинчоқлар савдоси билан шуғулланишини ва унга ушбу тиллоларни сотишини ваъда қилиб, пластик картаси ҳисобида бўлган 8.800.000 сўм пулларини ўтказиб олишига эришиб, пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Ж.М содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати