25 Июл 2023 йил 227

Фарғона шаҳрида гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаб келаётган шахс аниқланди

Фарғона шаҳар. 2023 йилнинг 10 июль куни шаҳар ИИО ФМБ МваФРБ ва ИИБ ТҚХ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида Ҳамзаобод кўчасида яшовчи Б.Т.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда томорқасида 18 туп “Каннабис” гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech