Фарғона шаҳрида гиёҳвандлик ўсимликларни етиштираётган шахс аниқланди
Фарғона шаҳар. 2023 йилнинг 02 июнь куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Яккатут кўчасида яшовчи А.А.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда томорқасида 25 туп кўкнор гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати