Фарғона шаҳрида гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс аниқланди
Фарғона шаҳар.2022 йилнинг 22 ноябрь куни Бозорбоши кўчасида хизмат олиб бораётган Фарғона вилояти ИИБ ППХваЖТСБ 1-Минтақавий ҳудуд 2-гуруҳ ходимлари томонидан ўзини шубхали тарзда тутган С.Ш.ни ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда марихуана гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши ўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати