Фарғона шаҳрида гиёҳвандлик моддаларини сақлаган шахс фош бўлди
Фарғона шаҳар. 2023 йил 08 февраль куни шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Қувасой кўчасида яшовчи М.М.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ошхонасидаги музлатгич ичида 1 литр банкада, 1 дона гугурт қутисида, газета вароғига ўралган ҳолда “Марихуана” гиёҳвандлик моддаларни сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати