24 Июн 2023 йил 375

Фарғона шаҳрида гиёҳфурушлар қўлга олинди

Фарғона шаҳар. 2023 йилнинг 21 июнь куни, шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, У.Б ва К.М.лар бир гуруҳ бўлиб, А.Қодирий кўчасида 250.000 сўм эвазига “Гашиш” гиёҳвандлик моддаларини сотган вақтида ашёвий далил билан ушланишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech