Фарғона шаҳрида «гашиш» гиёҳвандлик моддасини сотган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Фарғона шаҳри. 21 январь куни шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида К.А А.Навоий кўчасида 500.000 сўм эвазига ўрт дона дона кулранг целофан пакетларга ўралган ҳолдаги “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотган вақтида далилий ашё билан қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати