20 Август 2022 йил 507

Фарғона шаҳрида гашиш гиёҳвандлик моддаларини сақлаган шахс қўлга тушди

Фарғона шаҳар.2022 йилнинг 06 август куни вилоят ИИБ ППХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Ю.У Ш.Рашидов кўчасида ўзини шубхали тарзда тутганлиги учун ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech