10 Январ 2023 йил 437

Фарғона шаҳрида гашиш гиёҳвандлик моддасини сотган аёл қўлга тушди

Фарғона шаҳар.08 январь куни шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ ҳодимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, А.Қодирий кўчасида Б.М исмли аёл гашиш гиёвандлик моддасини 200.000 сўм эвазига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши ўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech