Фарғона шаҳрида фуқаронинг ишончига кириб пластик картасидан 10.000.000 сўм пулларини алдаб қўлга киритган шахс аниқланди
Фарғона шаҳар. Фуқаро М.Б ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 22 декабрь куни номаълум шахс “телеграмм” ижтимоий тармоғи орқали ишончига кириб, сотмоқчи бўлган парфюмерия маҳсулотларини сотиб олишини айтиб, тегишли банк томонидан берилган пластик картаси махфий кодини қўлга киритиб, пластик картаси ҳисобида бўлган 10.000.000 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан ечиб олганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни А.У содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати