Фарғона шаҳрида фуқаронинг ҳисобидаги пулларни алдов йўли билан қўлга киритган шахс фош бўлди
Фарғона шаҳри. 2021 йилнинг 09 декабрь куни З.Б ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс ишончига кириб, уни ҳисоб рақамига пул ўтказиб берса унга нақд пул беришини айтиб, ўзининг ҳисоб рақамига 1.800.000 сўм пулларни ўтказиб олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан пулни қўлга киритганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Н.С содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати