20 Июн 2023 йил 203

Фарғона шаҳрида фуқаронинг ишончига кириб, 2.070.000 сўм пулларни қўлга киритган аёл аниқланди

Фарғона шаҳар. Фуқаро Ҳ.Д 2023 йилнинг 25 май куни номаълум шахс телеграм ижтимоий тармоғининг тегишли гуруҳи орқали билан танишиб, арзон нархда аёллар кийимларини сотишини эълон қилиб, тўловларни олдиндан қабул қилишини, маҳсулотни эса манзилга етказиб беришларини айтиб ишонтирганлиги сабабли, у юборган ҳисоб рақамга 2.070.000 сўм миқдоридаги пулларни ўтказдириб берганидан сўнг, у билан ёзишган хабарларни ўчириб ташлаганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Н.Д исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech